Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил етиш ва амалга оширишдир.
Маълумки, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуни 28.11.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган ва 2023-йил 1-март кунидан кучга кирган.
Мазкур Қонуннинг амал қилиши кўчмас мулкнинг қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ етилади:
- йер участкаларига;
- биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган обйектларга;
- кўп йиллик дов-дарахтларга;
- мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.
Ушбу Қонуннинг амал қилиши йер ости бойликларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ етилмайди.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг асосий принсиплари қуйидагилардан иборат:
- қонунийлик;
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг мажбурийлиги;
- давлат рўйхатидан ўтказилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг устуворлиги;
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги;
- таққосланувчанлик ва мувофиқлик.
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқлар юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Кўчмас мулк обйектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳақиқий емас деб ҳисобланади.
Кўчмас мулкка бўлган қуйидаги ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:
- мулк ҳуқуқи;
- доимий егалик қилиш ҳуқуқи;
- доимий фойдаланиш ҳуқуқи;
- мерос қилиб қолдириладиган умрбод егалик қилиш ҳуқуқи;
- ижара ҳуқуқи;
- иккиламчи ижара ҳуқуқи;
- хўжалик юритиш ҳуқуқи;
- оператив бошқариш ҳуқуқи;
- кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқи;
- бепул фойдаланиш ҳуқуқи;
- рента;
- ипотека;
- сервитут;
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга нисбатан қонундан келиб чиқадиган ёки ваколатли давлат органлари томонидан қўйилган (белгиланган) чекловлар.
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича органдир ва у ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил етади ва амалга оширади;
- давлат рейестрини юритади, давлат рейестридаги ахборотни рухсациз фойдаланилишдан, ўғирланишдан ва йўқ қилинишдан ҳимоя қилади;
- давлат рўйхатидан ўтказишга доир ишларнинг юритилиши қоидаларини тасдиқлайди;
- рўйхатдан ўтказувчи органларнинг бош рўйхатдан ўтказувчи, рўйхатдан ўтказувчи лавозимларини егаллаш учун танловлар ўтказади, рўйхатдан ўтказувчиларнинг рейестрини юритади;
- рўйхатдан ўтказувчилар учун кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш масалалари бўйича услубий кўрсатмалар ишлаб чиқади ва уларга услубий ёрдам кўрсатади;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқади;
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мониторингини амалга оширади;
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мониторинги натижасида аниқланган қонунчилик талабларига риоя етилмаган ҳолларда Комиссияга мурожаат қилади, Комиссиянинг қароридан норози бўлган тақдирда еса манфаатдор шахсларнинг ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқувчи коллегиал мурожаат қилади;
- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ахборотни тўплайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
- давлат рейестрининг жамланма кўрсаткичларини тўплайди, таҳлил қилади, умумлаштиради ва ҳар йили оммавий ахборот воситаларида еълон қилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Шу жумладан, Қонунда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш Комиссияси фаолиятига алоҳида еътибор қаратилган.
Унга асосан, рўйхатдан ўтказувчининг хулосасидан норози бўлган манфаатдор шахс низоларни судга қадар ҳал қилиш Комиссиясига мурожаат етиши, шу ўринда Комиссиянинг қароридан норози бўлган тақдирда еса кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқувчи коллегиал орган – Aпелляция комиссиясига мурожаат қилади.
Кўчмас мулк обйектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низолар комиссия томонидан мурожаат келиб тушган кундан еътиборан ўн кун мобайнида кўриб чиқилади.
Қонун билан Давлат рейестрига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш асослари белгиланган бўлиб, унга кўра давлат рейестридаги тузатилиши кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг юзага келишига, бошқа шахсга ўтишига, чекланишига ёки бекор қилинишига олиб келмайдиган, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолатининг ўзгаришига олиб келмайдиган хатони тузатиш юзасидан ҳуқуқ егасининг ёки рўйхатдан ўтказувчининг ташаббуслари билан амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтказувчи томонидан йўл қўйилган хатоларни, техник хатоларни тузатиш, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган, бундай хатолар мавжуд бўлган ҳужжатларни алмаштириш бепул амалга оширилади.
Давлат рейестрига киритилган ёзувлар Комиссиянинг ёки суднинг қарорига кўра бекор қилинади.
Техник хатони тузатиш натижасида давлат рейестрига киритилган ўзгартишлар Комиссиянинг ёки суднинг қарорига кўра бекор қилинади.
Суд томонидан давлат рейестридаги ёзувнинг бекор қилиниши ва (ёки) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг ҳақиқий емас деб топилиши кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган юридик оқибатларни бекор қилиш учун асос бўлади.
Давлат рейестрига киритилган навбатдаги ёзув бекор қилинган тақдирда, олдинги ёзув ҳақиқий бўлиб қолади.
Рўйхатдан ўтказувчи давлат рейестридаги тегишли ёзув бекор қилинган кундан еътиборан уч иш куни ичида мазкур ёзув бекор қилинганлиги тўғрисида Комиссияни ёки судни, шунингдек ҳуқуқ егаларини ёхуд уларнинг вакилларини хабардор қилиши шарт.
Бугунги кунда кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқлар юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлиги давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари електрон тарзда ариза бериш орқали амалга оширилади.
Кўчмас мулк обйекти мулкдорлари ёхуд ушбу обйект бўйича ашёвий ҳуқуқлар егалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк обйектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда ёхуд кўчмас мулк обйектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулк обйектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда еса — кўчмас мулк обйектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт.
Рўйхатдан ўтказиш хизматларини кўрсатиш муддаатлари:
- Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан еътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади.
- Aгар, тақдим етилган ҳужжатларда техник тусдаги аҳамияциз камчиликлар ва уларни бартараф етиш имконияти бор бўлса ёки қўшимча ҳужжатлар талаб қилинса, рўйхатдан ўтказувчи рўйхатдан ўтказишни уч кунгача тўхтатиб туриш тўғрисида бир кун мобайнида қарор қабул қилади ва қарорни тегишли ташкилотга юборади;
- Ҳужжатлар кўрсатилган камчиликлар бартараф етилган ҳолда тақдим етилганда, кўчмас мулк обйектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар тақдим етилган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида амалга оширилади.
- Ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш ариза Марказ томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган кундан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади.
Кўчмас мулк обйектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2014 йилдаги 186-сон қарори иловасига асосан тасдиқланган “Кўчмас мулк обйектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш” Тартибига мувофиқ қуйидаги тўловлар ундирилади.
Кўчмас мулк обйектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш
|
1. |
Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган тураржой кўчмас мулк обйектлари ва давлат рейестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.25 баравари |
|
2. |
Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 101 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган тураржой кўчмас мулк обйектлари ва давлат рейестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари |
|
3. |
Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 301 квадрат метрдан ортиқ бўлган турар-жой кўчмас мулк обйектлари ва давлат рейестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
|
4. |
Юридик шахсларнинг тураржой кўчмас мулк обйектлари ва давлат рейестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
|
5. |
Жисмоний шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк обйектлари ва давлат рейестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
|
6. |
Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк обйектлари ва давлат рейестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
|
7. |
Жисмоний шахсларнинг якка тартибда тураржой қуриш учун берилган йер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат рейестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари |
|
8. |
Жисмоний шахсларнинг нотураржой обйектлари учун берилган йер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат рейестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
|
9. |
Юридик шахсларга берилган йер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат рейестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
|
10. |
Жисмоний шахсларнинг (юридик шахс ташкил етмаган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги учун берилган йер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат рейестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари |
|
11. |
Юридик шахсларга (юридик шахс ташкил етган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги еҳтиёжлари учун ажратилган йер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат рейестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари |
|
12. |
Ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини, йер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари |
|
13. |
Мулкида тураржой борлиги (йўқлиги) ҳақида маълумотнома бериш |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи (ҳар бир фуқаро учун) |
|
14. |
Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим етиш |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи (давлат органлари учун бепул) |
|
15. |
Шаҳодатномага ега бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш |
а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари б) кўчмас мулк обйектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб етилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари |
|
16. |
Жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтлари давлат рейестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
|
17. |
Юридик шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтлари давлат рейестридан кўчирмалар |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
Изоҳ: Кўчмас мулк обйектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк обйектида реконструксия, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно);
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк обйектида реконструксия, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳамда ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган ҳоллар бундан мустасно);
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда йиғимлар ундирилмайди.
«Ижтимоий ҳимоя ягона рейестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, И ва ИИ гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
Давлат хизматлари учун жисмоний шахсларга ҳисобланган ҳақ миқдорларига қуйидаги камайтирувчи коеффициентлар қўлланилади:
туманларда (шаҳар таркибига кирувчи туманлар, туман бўйсунувидаги шаҳарлар ва туман маркази ҳисобланган шаҳарчалар бундан мустасно) — 0,9;
бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда — 0,8.
«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган йер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.
Суд бошқарувчилари учун давлат хизматлари олдиндан тўловларни амалга оширилмасдан кўрсатилади, кўрсатилган хизмат тўловининг ўрни суд бошқарувчиси томонидан «Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 681-моддага асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат етмаслик - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга еса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлишини еслатиб ўтамиз.